Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон-Бавария технология форумида нутқ сўзлади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон-Бавария технология форумида нутқ сўзлади

Қосим-Жўмарт Тўқаев Германияга расмий ташрифини Мюнхенда бўлиб ўтган Қозоғистон-Бавария технология форумида иштирок этиш билан якунлади. Президент айтганидек, томонларни иқтисодий ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи кутмоқда. Ва ушбу давр илғор технологияларни жорий этиш, юқори технологик ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва биргаликда янги бозорларга чиқишни қамраб олиши лозим. Хусусан, микроэлектроника соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон компанияси ва илмий ташкилотларини Бавария яримўтказгич саноати экотизими билан боғлашни таклиф қилди. Бундан ташқари, мамлакат мис, титан, бериллий, тантал ва ниобий етказиб бериш ҳажмини орттиришга тайёр. Давлат раҳбари биргаликда Транскаспий халқаро транспорт йўналиши бўйлаб саноат ва логистика хабларини ривожлантириш ташаббусини ҳам илгари сурди. Агросаноат мажмуасида ҳамкорлик кенгайиши мумкин. Машинасозлик, аниқ зироатчилик, сув тежовчи технологиялар бўйича Бавария тажрибасидан фойдаланилиб, Қозоғистон-Бавария намунавий хўжаликлари ташкил этилади. Инвестиция учун  «Alatau City» яхши майдонча бўла олади. Тадбир якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев Алматида Бавария иқтисодиёти ваколатхонасини очиш таклифини билдирди. У немис бизнеси учун Қозоғистон ва Марказий Осиё мамлакатларида лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беради.


Абдумалик Сарманов таржимаси.