Қосим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосарини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосарини қабул қилди

Илгари Бош вазир ўринбосари -  Маданият ва ахборот вазири лавозимида бўлган Аида Балаева Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев уни қабул қилиб, Хавфсизлик Кенгаши девонини ташкил этиш билан боғлиқ бир қатор зарур вазифаларни белгилаб берди. Янги давлат органи бевосита Президентга бўйсунади ва унгагина ҳисоб беради, айни пайтда, миллий хавфсизлик, қонун устуворлиги ва ҳуқуқий тартибни таъминлаш масалаларига масъулдир.

Абдумалик Сарманов таржимаси.