Қосим-Жўмарт
Тўқаев Халқаро
баскетбол федерацияси президенти шайх Сауд Али ал-Тоний билан учрашди. Томонлар
оммавий ва профессионал баскетболни ривожлантириш, захираларни тайёрлаш, қўшма
лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди. Қозоғистон Президенти 3 га 3
форматидаги ўйин йўналиши тобора оммалашаётганини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев федерация томонидан миллий
баскетболга кўрсатилаётган ёрдамни юқори баҳолади. Ўз навбатида, FIBA раҳбари
Қозоғистонда баскетболни қўллаб-қувватлаётгани учун Президентга миннатдорчилик билдирди, ушбу спорт турини
оммалаштириш режалари ҳақида гапирди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Қозоғистонда баскетболни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун шайх
Сауд Али ал-Тонийни II даражали “Дўстиқ” ордени билан тақдирлади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
-
Сизни Астанада кўрганимдан
жуда хурсандман, ташрифингиз миллий федерациямиз, Қозоғистон ва FIBA ўртасидаги
ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга эканига ишонаман. Бу йил
биз Қозоғистон Миллий баскетболининг 100 йиллигини нишонлаймиз. Бу спортни янги, янада юқори
босқичга олиб чиқмоқчимиз. Унинг янада
ривожланиши учун шароит яратмоқчимиз. Фурсатдан фойдаланиб, Қозоғистон
федерация билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканини
таъкидламоқчиман.
Сауд Али
ал-Тоний,
Халқаро
баскетбол федерацияси президенти:
-
Қозоғистон федерацияда муҳим роль
ўйнайди, Осиё қитъасидаги аҳамиятли баскетбол
мамлакати ҳисобланади. Унда баскетболни
ривожлантириш учун имкон қадар барча ишни амалга ошираётган жуда фаол ва фидойи одамлар
ишлайди. Кўп нарса спортчиларга ва даврга
боғлиқ. Федерациянинг 100 йиллигини нишонлашда иштирок этганимдан, ушбу гўзал мамлакатга яна бир бор ташриф
буюрганимдан хурсандман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

