Қосим-Жўмарт Тўқаев Буюк Британия савдо вазирини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Буюк Британия савдо вазирини қабул қилди

Ақўрдада Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазири лорд Анас Сарварни қабул қилди. Улар савдо, инвестиция, энергетика, транспорт ва логистика, рақамлаштириш, сунъий интеллект соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди. Ўтган йили ўзаро маҳсулот айирбошлаш ҳажми 83 фоизга ошиб, 1,6 миллиард долларга етди. Мамлакатимизда 500 дан ортиқ Британия компаниялари фаолият юритмоқда. Томонлар академик алмашинувларни кенгайтириш, қўшма таълим ташаббусларини амалга ошириш муҳимлигини тасдиқлади. Давлат раҳбари Қозоғистон Бирлашган Қироллик билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришини таъкидлади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Буюк Британия Бош вазири Эндрю Бёрнемни Қозоғистонга таклиф қилди. Ўз навбатида, лорд Сарвар мамлакатимиз билан стратегик шериклик изчил равнақ топаётганини тилга олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси