Қосим-Жўмарт Тўқаев Бельгия қироли ва қироличаси билан болалар реаблитацияси марказига борди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Бельгия қироли ва қироличаси билан болалар реаблитацияси марказига борди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев қирол Филипп ва қиролича Матильда билан биргаликда Астана шаҳридаги Болаларни реабилитация қилиш миллий марказига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонларга замонавий усуллар билан бирга роботлаштирилган технологиялар ҳаракат ҳамда мулоқот кўникмаларини тиклашга, нутқини ривожлантиришга, мустақил бўлишига қандай ёрдам бериши кўрсатилди. Қирол Филипп ва қиролича Матильда жажжи беморлар, уларнинг ота-оналари ҳамда тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди, интерфаол дастурда иштирок этди. Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди. Эслатамиз, ҳар йили марказда 5 минг нафардан зиёд бола реабилитация қилинади. Беморлар орасида асаб тизимининг оғир касалликлари, БЦФ ва аутистика спектри бузилишларига учраган болалар бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси.