Осиё тараққиёт банки Қозоғистонга 230 миллиард тенге ажратади

Осиё тараққиёт банки Қозоғистонга 230 миллиард тенге ажратади

Қозоғистон Осиё тараққиёт банкидан 230 миллиард тенге олади. Қурултой тегишли битимни ратификация қилди. Маблағ транспорт инфратузилмаси ва саноатни, шунингдек, таълим соҳасини молиялаштиришга йўналтирилади. Ҳужжат жорий йилнинг сентябрь ойида имзоланган, у ОТБ томонидан уч йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 15 йил муддатга 3,4 миллиард Хитой юани ажратилишини назарда тутади. Қарз муҳим ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар рўёбга чиқишини таъминлаш, иқтисодиётнинг барқарор ўсишини қўллаб-қувватлашга ёрдам беради, деди молия вазири Мади Такиев.

Мади Такиев, Қозоғистон Республикаси Молия вазири:

- Қозоғистонга тегишли миқдорда қарз берилиши халқаро миқёсда мамлакатимизга ишонч юқори эканлигидан далолат беради. Шу билан бирга, Давлат молиясини бошқариш концепциясида белгиланган қарз индикаторларининг амалдаги даражалари йўл қўйиладиган қийматлар доирасида эканлигини таъкидлаш лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси