Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Қурултой сайловларининг якуний натижаларини эълон қилди. Жами, 12 миллион 623 минг нафардан зиёд сайловчининг 9 миллион 351
минг 539 нафари овоз берди. Сайловда иштирок этганлар улуши 74,08 фоизни ташкил этди. Овоз
бериш натижаларига кўра, еттита сиёсий партиядан бештаси беш фоизлик чегарадан ўтди. «Адолат» партиясини фуқароларнинг
энг кўп қисми - 71,17 фоизи
қўллаб-қувватлади.
Кейинги ўринларда «Ауил» — 6,26 фоиз, Республиcа — 5,56 фоиз, «Ақ жўл» - 5,21 фоиз ва Умуммиллий
социла-демократик партия —
5,11 фоиз.
Қозоғистон Халқ партияси ва «Байтақ» тегишлича 3,11 ва 1,07 фоиз олди.
Улар парламентдан ташқарида қолди. Сайловчиларнинг 2,51 фоизи «ҳаммага қарши» вариантини танлади. Шундай қилиб,
янги бир палатали парламентда бешта сиёсий куч иш юритади. МСК раиси Нурлан Абдиров 145 та депутатлик мандати қандай тақсимланишини ҳам маълум қилди.
Нурлан Абдиров, Қозоғистон
Республикаси Марказий Сайлов комиссияси
раиси:
- Шу тариқа, депутат мандатлари сиёсий партияларга қуйидагича тақсимланади: «Адолат» партияси -
110 та,
«Умуммиллий
социла-демократик партия» - 8та, «Ауил» партияси – 10, «Ақ жўл» Қозоғистон демократик партияси – 8, Республика партияси – 9 та мандат олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

