МСК: 14:00 гача 53,12 фоиздан зиёд мамлакат фуқаролари овоз берди

МСК:  14:00 гача 53,12 фоиздан зиёд мамлакат фуқаролари овоз берди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси маълум қилишича, Астана вақти билан соат 14:00 гача 53 фоиздан зиёд мамлакат фуқаролари овоз берди. Шу тариқа, бир палатали Қурултойга сайловида 6 миллион 696 минг нафардан зиёд шахс ўз фуқаролик фикрини билдирди. Энг юқори фаоллик Қизил Ўрда вилоятида қайд этилди. Унда аҳолининг 64 фоиздан кўпроғи овоз берди. Абай вилоятида бу кўрсаткич 63 фоиздан сал ошди, Жетису вилоятида эса 62,89 фоизни ташкил қилди. Сайлов участкалари ишини давом эттирмоқда, фуқаролар иштироки тўғрисида маълумот кун давомида янгиланади.


Шавкат Утемисов, Қозоғистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси котиби:


— Мамлакат бўйича соат 14.00 гача 6 696 002 (олти миллион олти юз тўқсон олти минг икки) нафар сайловчи бюллетен олди, бу овоз бериш рўйхатларига киритилганларнинг 53,12  (эллик уч бутун юздан ўн икки) фоизини ташкил этади. Фуқаролар вақтинча яшайдиган жойлардаги 305 та сайлов участкасида овоз бериш якунланди. Сайловчиларнинг сайлов участкаларига келиши тўғрисидаги навбатдаги маълумот соат 16.00 да тақдим этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.