МДҲ давлат раҳбарлари миллий таомлар фестивалига ташриф буюрди

МДҲ давлат раҳбарлари миллий таомлар фестивалига ташриф буюрди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва МДҲ давлатлари раҳбарлари миллий таомлар фестивалига ташриф буюрди. Олий мартабали меҳмонлар Ҳамдўстлик давлатларининг пазандачилик анъаналари ва маданий мероси билан танишди. Туркманистон павильонида маҳаллий полиз экинлари, нон маҳсулотлари ҳамда анъанавий гиламлар намойиш этилди. "Ўғузлар" адабий-мусиқий томошаси экспозицияга кўрк берди. Қозоғистон платформаси мамлакат тарихи, маданияти билан бирга замонавий ютуқлари мавзуларини бирлаштирди. Меҳмонлар миллий таомларнинг тайёрланиш жараёнини кузатди. Фестиваль доирасида "Арғумоқ парвози: куч ва нафосат" давлатлараро телефильмлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мукофотлар давлат раҳбарлари иштирокида топширилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.