Малайзия университетлари Қозоғистонда ўз филиалларини очиш ниятида. Бу ҳақда Астанада бўлиб ўтаётган «Малайзия-Марказий Осиё-2026» халқаро форумида маълум қилинди. Минтақадаги беш мамлакат таълим соҳаси вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Академик алоқалар ва икки томонлама малака дастурларини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди. Талабалар академик мобиллик доирасида минтақа мамлакатлари ва Малайзия олий ўқув юртларида таҳсил олиши мумкин. Томонлар қўшма илмий-тадқиқот марказлари ташкил этишни режалаштирмоқда. Малайзия ва Марказий Осиё давлатлари сунъий идрок, рақамли технология истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди. Шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам сўз юритилди. Сув захираларини бошқаришга алоҳида эътибор қаратилди. Эслатамиз, бугунги кунда Қозоғистон ва Малайзия университетлари ўртасида 80 дан зиёд ҳамкорлик шартномаси имзоланган.
Нови Тажуддин, «Education Malaysia Global Services» бош директори:
- Ҳозир Малайзияда Қозоғистондан 1 минг 400 нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда. Мамлакатимиз олий таълим даражаси бўйича жаҳоннинг илғор 14 та давлати сафига киради. Қозоғистон университетлари билан бир неча йўналишда ҳамкорлик қилмоқдамиз. Икки кун аввал Қозоғистон Фан ва олий таълим вазири билан ҳам музокаралар ўтказдик. Ишончим комилки, ҳамкорлигимиз фаол ривожланаверади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

