Марказий Осиё иқтисоди катта суръатларда ривожланяпти

Марказий Осиё иқтисоди катта суръатларда ривожланяпти

Марказий Осиё дунёдаги энг тез ривожланаётган минтақалардан бири. Ундаги иқтисодий ривожланиш суръатлари дунёдаги ўртача кўрсаткичлардан анча юқори. Мамлакатларнинг умумий ялпи ички маҳсулоти 550 миллиард доллардан ошди. Иқтисод билан бирга ўзаро савдо ҳам ўсиб бормоқда. Сўнгги олти йилда минтақа давлатлари ўртасида товар айланмаси икки марта ошди ва 12 миллиард долларга етди. Келгусида бу кўрсаткич 20 миллиардга етиши режалаштирилган. Қозоғистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан товар алмашиш ҳажми 8,5 миллиард доллардан зиёд. Ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун янги лойиҳалар ишга туширилмоқда. Мамлакатлар савдо-логистика марказлари ва қўшма ишлаб чиқаришлар ташкил этяпти, электрон тижорат ва рақамли бозорни ривожлантиряпти. Транспорт инфратузилмасини, аввало, Транскаспий халқаро транспорт йўлаги ва янги темир йўл йўналишларини ривожлантириш устувор вазифалар қаторига киради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.