Марказий Осиё давлатлари президентлари UIM F1H2O сув-мотор спорти бўйича жаҳон чемпионати босқичи очилиши маросимида қатнашди. Давлат раҳбарлари иштирокчилар билан суҳбатлашди, рамзий ишга тушириш механизми тугмачасини босиб, мусобақага расмий старт берди. Эслатамиз, Гран-при Қирғизистонда илк бор ўтказилмоқда. У республика тарихидаги энг йирик халқаро спорт-маданий тадбирлардан бирига айланди. Мусобақада Австралия, Бирлашган Араб амирликлари, Канада ва бошқа мамлакатлардан 8 та жамоа ҳамда 18 нафар пилот иштирок этмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

