Манғистаудаги муқаддас қадамжолари
ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. ЮНЕСКОнинг янги объекти
таркибига Бекет ота, Шўпан ота, Қараман
ота, Шақпақ ота ва Султон эпе қоятош масжидлари кирди.
Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси
қўмитасининг 48-сессиясида ушбу қарор қабул қилинди. Қозоғистон
таклифини иштирокчи давлатларнинг аксарияти қўллаб-қувватлади.
Аскар
Абдрахманов, ЮНЕСКО қошидаги Қозоғистон
Республикаси доимий
вакили:
- Бу қарор Манғистаунинг муқаддас қадамжолари нафақат
Қозоғистон, балки инсоният учун ҳам алоҳида аҳамиятга эгалигини
тасдиқлайди. ЮНЕСКО уларнинг жаҳон миқёсида муҳимлигини кўрсатди. Демак, ушбу меросни
асраб-авайлаш Қозоғистон ва халқаро ҳамжамиятнинг вазифаси.
Янги мақом қадамжоларнинг тарихий ва маданий
қийматини яққол кўрсатади, уларни сақлаб қолиш бўйича Қозоғистон зиммасига
масъулият юклайди. Мамлакат тегишли
илмий тадқиқотлар ўтказиш, объектлар аҳволини наўорат қилиши ва ЮНЕСКОга мунтазам ҳисобот бериши зарур. Ёдгорликларнинг инсоният мероси рўйхатига киритилиши Манғистау вилоятига янада кўпроқ туристлар жалб этиши кутиляпти. Эслатамиз, 2024 йилда Атирауда бўлиб ўтган III миллий қурултойда Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев минтақа тарихий-маданий меросини дунёга намойиш
қилиш лозимлигини таъкидлаган эди.
Ерлан
Карин, Қозоғистон
Республикаси Президенти Администрацияси
раҳбарининг биринчи ўринбосари:
- Бу - мамлакатимиз учун катта воқеа. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев
томонидан кўтарилган ташаббус амалга оширилди: 22 йилдан сўнг Қозоғистон
миллий номинацияси ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Бу миллий, маданий ва
тарихий меросимизни янада кенг тарғиб қилишга йўл очади, мамлакатда ички
туризмни ривожлантиришга туртки беради. Барча қозоғистонликларни ушбу муҳим қарор билан яна бир
бор табриклайман.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 1992 йилдан буён ЮНЕСКО аъзоси
ҳисобланади. 2003 йилда Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ва бир йил ўтгач, Тамғали
археологик ландшафтининг петроглифлари Жаҳон мероси рўйхатига киритилган
биринчи маҳаллий объектлар бўлди. Энди мамлакатимиз Устюрт платоси, ов учун қурилган қадимий тош
иншоотлари - аранлар бўйича таклиф
тайёрлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

