Қозоғистон Литва бизнеси учун – нафақат йирик бозор, балки Осиё ва Европа ўртасидаги кўприк ҳамдир. Литва эса, ўз навбатида, Қозоғистон учун Европа йўналишига қулай чиқиш йўли бўлиши мумкин. «Life of a Diplomat» янги сонида Литва Республикаси Бош консули Шаруне Кубилюте билан транспорт, логистика, бизнес ва икки давлат ўртасидаги янги имкониятлар ҳақида сўзлашдик. Шунингдек, таълим, туризм, маданий алоқалар ва дипломатик карьераси бундан 20 йил илгари Алматида бошланган меҳмоннинг шахсий ҳаёти ҳақида ҳам сўз борди.

