Қозоғистон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатлашди

Қозоғистон ва Россия президентлари телефон орқали суҳбатлашди. Улар Қозоғистон  Президентининг Россияга ташрифи дастурини муҳокама қилишди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Владимир Путин Москвада ўтказиладиган музокаралар икки давлатнинг стратегик ҳамда иттифоқчилик ҳамкорлигини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгалигини  таъкидлашди. Шунингдек, қатор халқаро масалалар кўриб чиқилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси