Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги кенг истиқболларга эга

Қозоғистон ва Россия ҳамкорлиги кенг истиқболларга эга

Ўтган йил якунларига кўра, Қозоғистон ва Россия орасидаги товар айланмаси 3 фоизга ортди ва 28 миллиард долларга яқинлашди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш учун етарлича имкониятлар бор. Ўлжас Бектенов ва Россия Федерацияси Ҳукумат раисининг ўринбосари – Ҳукумат девони етакчиси Дмитрий Григоренконинг Астанадаги учрашувида шундай баёнот берилди. Томонлар сунъий интеллектдан фойдаланиш жадал ривожланаётганини таъкидлашди ва рақамлаштириш соҳасида ҳамкорлик ўта муҳимлигини кўрсатиб ўтишди.

Абдумалик Сарманов таржимаси