Қозоғистон Президенти Канада Бош вазирини табриклади

Қозоғистон Президенти Канада Бош вазирини табриклади

Қозоғистон Президенти Канада Бош вазирига табрик телеграммаси йўллади. Қосим-Жўмарт Тўқаев Марк Карнини Либерал партиянинг федерал сайловларда ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбари таъкидлашича, Астана Оттава билан кўпқиррали ҳамкорликни юқори қадрлайди. У иқтисоднинг турли соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини тасдиқлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси