Глобал инвестициялар бўйича тўққизинчи Қозоғистон давра суҳбати доирасида қарийб 5 миллиард долларлик шартномалар имзоланди. Чимкентдаги халқаро форумда 40 дан ортиқ давлатдан 500 дан ортиқ инвестор ва бизнес вакиллари ташриф буюрди. Жами 22 та ҳужжат имзоланди. Улар энергетика, саноат, рақамли соҳа ҳамда ижтимоий инфратузилмада йирик лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Хусусан, Қўстанай вилоятида шамол электр станцияси, Экибастуз шаҳрида маълумотлар маркази, Қуриқ портида янги терминал қуриш режалаштирилган. Бош вазир Ўлжас Бектенов тадбиркор доираларга Қозоғистоннинг сармоявий имкониятлари, инвесторларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш механизмлари ҳақида маълумот берди. Эслатамиз, сўнгги 5 йил ичида мамлакатга 100 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

