Келгуси уч йил учун республика бюджети лойиҳаси Қурултойга тақдим этилди. Бу даврда 25,5 триллион тенге даромад олиниши кутилмоқда. Энг кўп харажат - инсон капиталига сармоя. Унга 10,5 триллион тенгедан зиёд маблағ йўналтирилади. 7,5 триллион тенге ҳудудларга берилади, йўл, мактаб, шифохона қурилиши, коммунал инфратузилма ва газлаштиришга сарфланади.
Абзал Бейсенбекулы, Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари:
- Ҳар йили ҳудудларга хазинанинг чорак қисми ёки 7,4 триллион тенге йўналтирилади. Таъкидлаш жоизки, бу маблағ, аввало, фуқаролар учун мўлжалланган. Сув ва иссиқлик, сифатли йўл, мактаб ва шифохона, газлаштириш ва коммунал инфратузилма учун ишлатилади. Бизнинг асосий вазифамиз - аҳолига қулай турмуш шароити яратишдан иборат.
2027 йилда иқтисодий ўсиш 5 фоиз бўлиши кутилмоқда. Унинг асосини фақат нефть қазиб олиш ташкил этмаслиги керак. Қайта ишлаш саноати асосий ўрин тутиши кутилмоқда. Миллий иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари Азамат Амрин айтишича, икки йилдан бери ушбу соҳа қазилма бойликларга нисбатан тез ўсяпти.
Азамат Амрин, Первый Вице-министр национальной экономики РК:
- Илгари қазилма бойликлар, хомашё сектори бўлган. Ҳозир эса, аксинча, нохомашё соҳаси ўсишда. Тоғ-кон саноатида ортиш 16 фоизни ташкил этарди, энди эса 8 фоиз. Яъни иқтисодиёт ривожидаги ўрни икки марта камайди, ишлаб чиқариш саноати эса фаоллашди.

