Профессионалларнинг уч авлоди, янгича талқиндаги афсонавий классика ва актёрлар ҳаётидан очиқ ҳикоялар. «Culture Vibe» янги сони стереотипларни синдирадиган, креатив саноатга трендлар тақдим этадиган пойтахт саҳнасига бағишланган. Академик анъаналар ёшлар тажрибалари билан қай тариқа бирлашиши, нима сабабдан Минжилдиқ хиёбонидаги саҳна минг йиллар давомида яшашини билиб олинг.

