Сўнгги икки йил
ичида Қозоғистонда 54 та янги кон очилди. Фаол
геологик қидирув ишлари натижасида минерал хомашё базаси сезиларли даражада кенгайди. Ўрганилган конлардаги олтин миқдори 157 тоннага, мис 122 минг тоннага,
темир рудаси қарийб 2 миллиард тоннага ошди. Саноат ва
қурилиш вазирлиги берган маълумотга кўра,
ҳудудларда геология-қидирув ишлари давом этяпти.
Умумий майдони 100 минг квадрат километр бўлган ҳудудда 20
та ер юзасини суратга олиш лойиҳаси амалга
оширилмоқда. Олтин, мис, литий, вольфрам, молибден, нодир ва нодир ер
металларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Соҳа рақамли форматга ўтказилмоқда. 60 йилдан зиёд вақт давомида жамланган 5
миллионтага яқин хариталар ва геологик тадқиқотлар
ҳисоботлари рақамлаштирилди.
Қанат Ерубаев, Қозоғистон
Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги Геология қўмитаси раиси:
- Навбатдаги қадам - сунъий интеллект, биз 10 йил
давомида тўпланган геологик маълумотлар архивларда сақланаверишини эмас, фаол ишлаши,
истиқболли ҳудудларни тезроқ топишга, аниқ қарорлар қабул қилишга ёрдам
беришини истаймиз. Асосий мақсад жуда оддий
- геологик кашфиётдан янги ишлаб чиқаришга етиб бориш. Яъни, захирани
аниқлашдан, уни қазиб олиш, қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли маҳсулотлар
ишлаб чиқаришгача зиммамизда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

