Ёш муаллифлар 10 СИ ишланмасини тақдим этди

Ёш муаллифлар 10 СИ ишланмасини тақдим этди

Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институтининг ёзги тадқиқот дастури иштирокчилари турли соҳалар учун 10 та сунъий интеллект ечимлари прототипларини ишлаб чиқди. Мактаб ўқувчилари, талабалар ва уларнинг устозлари - тадқиқотчи-муҳандислар бир ярим ой лойиҳа устида ишлади. Илмий амалиёт давомида жамоаларга уюшди. Ҳар бир гуруҳ ўз ишланмасини тақдим этди. Лойиҳалардан бири қозоқ тилининг рақамли экотизимини ривожлантиришга бағишланган. У замонавий рақамли хизматлар ва сунъий идрок технологияларида фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.


Адия Есен, ISSAI ёзги тадқиқот лагери иштирокчиси:


- 100 соатдан зиёд аудио маълумотлар тўпламини яратдик. Биз «YouTube»дан аудио олиб, фильтрладик, гендер атрибутларини бердик. Ҳозир матн орқали қозоқча нутқ яратиш мумкин бўлган демо версия тайёр.

Ҳар йили Ақлли тизимлар ва сунъий интеллект институти Қозоғистон ва хорижий давлатлар, шу жумладан, Россия, Арманистон ва Қирғизистон ўқувчилари ва талабалари учун ёзги дастурини ўтказади. Унда 80 нафарга яқин иштирокчи илмий амалиётдан ўтди. Уларнинг изланишлари натижасида турли соҳалар учун 30 тага яқин сунъий интеллект ечимлари прототиплари яратилди. Бу эса ёш авлод вакиллари тайёр сунъий интеллект ечимларидан фойдаланиш билан бирга сунъий идрок яратиш имкониятларини ўрганаётганини, унинг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатишга тайёрланаётганини кўрсатади.

Амина Байкенова, ISSAI маҳсулотлар ва ташқи алоқалар бўйича директор ўринбосари:

- Биз кузда яна битта шундай дастур ўтказмоқчимиз. Навбатдагиси қишда бўлади. Ушбу иш мунтазам давом этади. Чунки сунъий идрок шу ернинг ўзида яратилиши, импорт қилинмаслиги учун инсон капиталини ривожлантириш ISSAI фаолиятининг асосий жиҳати ҳисобланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси