Экспертлар Президент Мактубидаги агросаноат мажмуасини ривожлантириш йўналишини қўллаб-қувватламоқда

Экспертлар Президент Мактубидаги агросаноат мажмуасини ривожлантириш йўналишини қўллаб-қувватламоқда

Қозоғистон фермерларига узоқ муддатли молиялаштириш тизими зарур, Бу ишларни кўпйиллик муҳлатда режалаштириш имконини беради. Президент халққа Мактубида шундай вазифа қўйган эди. Унинг таъкидлашича, имтиёзли молиялаштириш ҳажми ўтган йилдаги 1 триллион тенгедан 1,5 триллион тенгегача ошди. Лекин маблағнинг катта қисми қисқа муддатли кредитлар ва айланма маблағларни тўлдиришга берилди. Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев фермерлар учун узоқ муддатли инвестиция механизмларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди. Маҳсулотни чуқур қайта ишлаш, сунъий идрок ҳамда сув тежовчи технологиялар аграр соҳанинг устувор йўналишлари қаторига киради. Мутахассислар фикрича, узоқ муддатли кредитлардан фойдаланиш имконияти маҳаллий фермерларга ўз фаолиятини режалаштириш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун замин яратади.

Бауржан Исқақ, иқтисодчи:

- Агар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари рақамли технологиялардан самарали фойдаланса, юзага келаётган кўплаб муаммоларни ҳал қила олади. Аввало, бу бозорларни кенгайтиришга ёрдам беради. Президент Мактубида белгилаб берган асосий вазифалардан бири - фермерларни узоқ муддатли молия билан таъминлаш. Бундай кредитларнинг асосий афзаллиги шундаки, фермерлар 7, 8 ёки 10 йил муддатга маблағ олади, қарзни дарҳол қайтариш ҳақида қайғурмасдан, асосий эътиборни ҳосилдорлик ва чорвачилик маҳсулдорлигини оширишга қаратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси