Қозоғистоннинг бир палатали Қурултойга ўтиши қарорлар
қабул қилишни тезлаштиради, бюрократик жараёнларни қисқартиради. Шунингдек,
мамлакатнинг Марказий Осиёдаги асосий стратегик ўйинчилардан бири сифатидаги
мавқеини мустаҳкамлайди. Club of Brussels таҳлилий маркази раҳбари Мишел де Кемметтернинг фикрича, глобал таҳдидлар
шароитида илм-фан, таълим, тадқиқотлар ва янги касблар учун кадрлар тайёрлашни
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Аҳолиси навқирон
бўлиши Қозоғистонга муваффақиятли ривожланиш салоҳиятини беради.
Мишель де Кемметтер, Club оf Brussels аналитика
маркази раҳбари:
- Икки палатали тизимдан бир палатали тизимга ўтиш қонун яратиш жараёнини жадаллаштиради, самарасини оширади. Ҳамма нарса анча секин кечадиган икки палатага нисбатан фаолият жадаллашади. Бугун Қозоғистон юксалишда давом этяпти, Осиёдаги ва дунёдаги асосий стратегик ўйинчилардан бирига айланиш учун тўғри
қадамлар қўйиш имкониятига эга. Ёшларни янги касбларга тайёрлаш учун Европа аҳолисининг катта қисмини қайта ўқитиши керак, Қозоғистон эса ёш ва фаол, ундаги ишлар кўплаб мамлакатлар учун намуна бўла олади.
АҚШ Каспий сиёсий маркази маслаҳат кенгаши аъзоси Ричард
Спунер Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар қарорлар қабул қилишнинг шаффофлигини,
сиёсий партияларнинг масъулиятини оширади, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бир
палатали Қурултой мамлакатнинг унитар тузилишига мос келади ва қонунчилик
тизимини янада самарали қилади.
Ричард Спунер, Каспий сиёсий маркази маслаҳат кенгаши аъзоси, АҚШ:
- Умуман олганда, бундай моделга ўтишда маъно бор, деб ҳисоблайман. Бу масалани ўргандим. Сингапур, Скандинавия давлатларида бир палатали
парламентлар муваффақиятга мисол бўлади. Дания жуда самарали қонунчилик тизимига эга давлат сифатида кўзга ташланади. Австралия ва Янги Зеландия ҳам муваффақиятли мисолларга киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

