«E-Densaulyq»
ягона экотизими 20 тадан зиёд давлат тиббий ахборот тизимларини бирлаштиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, апрель ойида тиббий
маълумотларнинг рақамли базаси синов тартибида ишлай бошлади.
Энди беморга оид ҳамма маълумот бир ерда жамланади.
Айни пайтда поликлиникалар ишига ёндашув ўзгаради.
Терапевтлар ва педиатрлар қабулига мустақил ёзилиш
улуши уч мартадан кўпроқ ошди ва 73
фоизга, ихтисослашган мутахассислар қабулига ёзилиш эса 66 фоизга етди. Мутахассис қабулига киришни 60 кун илгари ҳам режалаштириш мумкин. 13 турдаги тиббий маълумотнома рақамли
форматга ўтказилди. Икки йил давомида 680 та шошилинч тиббий ёрдам кабинети очилди, мингтага
яқин мобил бригадалар тузилди. Бу эса мурожаатларнинг
бир қисмини поликлиникалар зиммасига олиши учун имкон беради, бу эса тез ёрдамга тушаётган юкламани камайтиради.¤
Гульнара Сарсенбаева, Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий ёрдам ташкил этиш департаменти директори:
- Шифокорнинг ишини янада енгиллаштириш учун ҳамшира қабули жорий этилди. Тажрибали ҳамширалар беморни кўради. Уларга бириктирилган, динамик кузатувга келиши керак бўлган фуқаролар тоифаси ҳамширасини билади. Қайта таҳлил топширишади керак, шунга кўра, қабуллар ташкил қилинади, режалаштирилади. Беморга қўнғироқ қилади, тегишли кунга таклиф қилади, йўлланма беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

