Digital Qazaqstan стратегияси ҳукуматда муҳокама қилинди

Digital Qazaqstan стратегияси ҳукуматда муҳокама қилинди

Digital Qazaqstan умуммиллий стратегияси иқтисодиётнинг асосий соҳаларига кенг кўламли ўзгаришлар олиб келиши зарур. Бош вазир Ҳукуматга иш суръатини янада оширишни топширди. Эндиликда давлат хизматлари экотизими проактив форматга ўтади. Бош вазир маҳаллий рақамли ечимларга барқарор ички талабни шакллантириш кераклигини таъкидлади. Саноат вазирлигига рақамли ечимлар жорий этиш учун устувор корхоналар ва технологик жараёнлар рўйхатини белгилаш топширилди. Ишлаб чиқариш маълумотлари «Data Lake» тизимига киритилади. Корхоналар рақамлаштириш туфайли харажатларни камайтириши, меҳнат унумдорлигини ва рақобатбардошликни ошириши лозим. Энергетика соҳасидаги маълумотларни «Energy Command Center»га жамлаш, соҳанинг асосий объектлари ва ахборот тизимларини ягона рақамли контурга бирлаштириш топширилди. Йил охиригача конларда рақамли инвентаризация ўтказилади, уларнинг виртуал нусхаси тайёрланади.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири

- Сунъий идрок ва конларнинг рақамли нусхалари технологияларидан фойдаланиш амалда самарасини кўрсатди. Улар ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришнинг асосий стандартига айланиши керак. Энергетика вазирлиги «Самруқ-Қазина» жамғармаси ва «ҚазМунайГаз» компанияси билан бирга ушбу ечимлар барча ишлаб чиқариш активларида кенг қўлланилишини таъминлаши зарур. 2028 йил охиригача 12 та асосий конда рақамли дубликатлар ишга тушиши лозим.

Абдумалик Сарманов таржимаси.