Депутатлар Қурултойи регламентини қабул қилди

Депутатлар  Қурултойи регламентини қабул қилди

Қозоғистонда қонун лойиҳаларини кўриб чиқишнинг 3 босқичли моделидан фойдаланади. Депутатлар Қурултой регламентини қабул қилди. Биринчи ўқишда қонун лойиҳасининг мақсади, қоидалари ва вазифалари муҳокама қилинади. Иккинчи ўқишда ўзгаришлар кўриб чиқилади. Якуний босқичда ҳужжатнинг Конституцияга мослиги ва ҳуқуқий жиҳатлари таҳлил қилинади, сўнгра қабул қилинади. Халқаро шартномаларни ратификация қилиш икки ўқишда амалга оширилади. Қурултойга биринчи қонун лойиҳаси ҳам келиб тушди. Депутатлар уч йиллик республика бюджетини муҳокама қилади.

Снежанна Имашева, Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутати:

- Регламентнинг муҳим қисми Қурултойнинг Конституциявий суд, Ҳукумат ва Қозоғистон Халқ Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлигига бағишланган. Конституция ва қонунларда назарда тутилган масалаларни кўриб чиқиш тартиби белгиланади. Қурултой ваколатига кирувчи энг муҳим масалалар бўйича тингловлар ўтказиш кўзда тутилган. Парламент назоратининг энг муҳим механизмларидан бири - Ҳукумат соати. Унда депутатлар Ҳукумат вакилининг маърузасини тинглайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси