Давлат раҳбари Миср Президентига табрик телеграммаси юборди

Давлат раҳбари Миср Президентига табрик телеграммаси юборди

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва Миср аҳлини миллий байрам - Инқилоб куни билан табриклади. Ўз телеграммасида Қозоғистон Президенти юртимиз ва Миср ўртасидаги дўстона муносабатлар икки халқ фаровонлиги йўлида янада мустаҳкамланишига ишонч билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳамкасбига фаолиятида муваффақиятлар, Миср аҳлига фаровонлик тилади.


Абдумалик Сарманов таржимаси