Давлат раҳбари қатор телефон орқали қатор суҳбатлар ўтказди

Давлат раҳбари қатор телефон орқали қатор суҳбатлар ўтказди

Сербия Президенти телефон орқали Қосим-Жўмарт Тўқаевни Қурултойга сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Александр Вучич фуқаролар Президент ислоҳотларини қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади. Давлат раҳбари ҳамкасбига миннатдорчилик билдирди, мамлакатда амалга оширилаётган ички сиёсий ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. Суҳбат чоғида Қозоғистон — Сербия муносабатларини ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, икки томонлама ҳамкорликнинг барқарор динамикаси қайд этилди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Арманистон Бош вазири билан ҳам телефон орқали суҳбатлашди. Никол Пашинян бир палатали Қурултойга сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади, бу воқеа Қозоғистон учун тарихий аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Давлат раҳбари Арманистон Бош вазирига самимий табрик ва ушбу мамлакат вакилларининг халқаро кузатувчилар миссиясидаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди. Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ҳам муҳокама қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси