Қозоғистон Президенти раислигида бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Ҳарбий ислоҳотлар режаси қабул қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев қисқа муддатда замонавий, чаққон ва технологик илғор армияни яратиш алоҳида аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Муддатли хизматнинг икки босқичли моделига ўтиш ҳарбий ислоҳотнинг энг муҳим жиҳати сифатида қайд этилди. Дастлабки олти ой давомида армияга чақирилганлар ўқув марказларида тайёргарликдан ўтади, кейинги олти ой давомида эса бевосита ҳарбий қисмларда хизмат қилади. Бундан ташқари, ҳарбий маслаҳатчилар жорий этилади, ҳарбий хизматчилар ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс институтларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, учувчисиз ускуналар ишлатиладиган қисмлар шакллантирилади, Қуролли Кучлар тузилмаси ўзгартирилади. Янги ахборот-коммуникация стратегиясини қабул қилиш ҳамда "Қонун ва тартиб" конституциявий тамойили асосида тарбиявий ишлар сифатини ошириш ҳарбий ислоҳотнинг муҳим жиҳати бўлади. Режани бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштириш Ҳукумат ва Хавфсизлик Кенгаши зиммасига юклатилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

