Чегарасиз тиббиёт: Қозоғистон ва Япония тажриба алмашяпти

Чегарасиз тиббиёт: Қозоғистон ва Япония тажриба алмашяпти

Япониялик профессор Атсуюки Яматака Қозоғистонда болалар жарроҳлиги юқори даражада эканлигини таъкидлади. Болалардаги туғма ривожланиш нуқсонларини даволаш бўйича дунёга машҳур мутахассис шифокорларнинг билими, маҳоратини юқори баҳолади. Атсуюки Яматака қозоғистонлик мутахассислар учун мастер-класслар ўтказиш учун Астанага иккинчи марта келди. Бир ҳафта давомида 2-шаҳар болалар шифохонаси жарроҳлари билан бирга мураккаб урологик ва проктологик амалиётларни бажаради.


Атсуюки Яматака, тиббиёт фанлари доктори, Токио жарроҳлик клиникаси директори:


- Ҳар сафар Қозоғистонга келганимда, бунда тиббиёт нақадар жадал ривожланаётганини таъкидлайман. Шифокорлар янги билимлар олишга фаол интилади, ва бу жуда муҳим. Барча зарур жиҳозлар бор. Бугун туғма нуқсони бор кичкина беморни операция қилдик. Биз унга ёрдам бера олдик. Соҳамизда энг муҳим нарса – доимий алоқада бўлиш ва тажриба алмашиш.


Динат Қўжекенов, 2-шаҳар кўп соҳали болалар шифохонаси директори ўринбосари:


- Шифокорларимиз ҳам турли давлатларга бориб, тажрибаларини ўртоқлашмоқда. Патологиялардан бирини даволаш учун янги усуллар ишлаб чиқишди. Баъзи усуллар кам инвазив, уларда кесмалар кичик бўлади, баъзилари беморнинг амалиётдан сўнг тез тикланишини таъминлайди.


Абдумалик Сарманов таржимаси