Қирғизистондаги VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси медаллар жамғармасида 10 та медаль бор. Навбатдаги мусобақа куни якунларига кўра, қозоғистонликлар тўртта олтин, битта кумуш ва бешта бронза медалини қўлга киритди. Аудариспақ мусобақаларида ҳамюртларимиз, 60 килограммгача вазн тоифасида Нурталап Керим, 70 килограммгача бўлганлар ичида Сайлау Муҳаммеджан чемпион бўлди. Учинчи олтин медални қирғиз услубида жамби ату бўйича чемпион бўлган Абзал Тулибеков келтирди. Шунингдек, "8 га 8" жамоавий арқон тортиш мусобақасида ҳам терма жамоамиз аъзолари олий мукофотга сазовор бўлди. Расул Қурайш аудариспақда кумуш медални қўлга киритди. Қозоғистонликлар бу спортда учта, мас-рестлингда битта, умуртқа синдиришда битта бронза медални қўлга киритди. Эслатамиз, VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари Қирғизистонда бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Қозоғистон шарафини 150 нафардан зиёд спортчи ҳимоя қиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

