Қозоғистон иқтисодиёти жорий йилнинг етти ойида 4 фоиздан
кўпроққа ўсди. Асосий драйвер - нохомашё соҳалари, дея таъкидлайди Миллий иқтисод вазирлиги. Қайта ишлаш саноати пешқадам - унда ишлаб чиқариш
ҳажми қарийб 9 фоизга ошди. Фармацевтика, металл буюмлар ишлаб чиқариш, кимё
саноати ва машинасозликда ҳам юқори суръатлар кузатилмоқда. Қурилиш, транспорт ва савдода тегишлича 15, 7 ва 6 фоизлик ижобий динамика бор. Қишлоқ хўжалиги 5 фоиз, алоқа соҳаси эса 4 фоиздан кўпроққа ўсди.

