Кино — санъатнинг ҳар хил турлари синтези. Айнур Турғамбаева учун бу олам болаликда, китоблардан, мусиқа ва расм чизишдан бошланган.
У санъат ва таълим ҳар доим алоҳида ўрин эгаллаган оилада улғайди. Онаси — дирижёр, отаси — муҳандис. Олти ёшидан бошлаб, Айнур мусиқа билан шуғулланган, етти йил мусиқа мактабида ўқиган, кейинчалик мусиқа билим юрти ва консерваторияни тамомлаган.
Мазкур фильмда Айнур оиласи, мусиқа, кино, режиссура, оналик, ижод, ўзликни излаш ва унинг учун аёллик бахти, муваффақият нимани англатиши ҳақида сўзлаб беради.
Бу ўзини битта роль билан чекламайдиган, санъатда, одамларда ва ҳаётда янгиларини излашда давом этаётган аёл тарихи.

