Мазкур сон меҳмони — театр ва кино актрисаси, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Айнур Бермухамбетова. Касбдаги йўл, театрга муҳаббат, ички эркинлик ва чинакам ижод баҳоси ҳақидаги очиқ суҳбат. Нима учун саҳна чинакамига ўзингдек бўла оладиган жойга айланади? Роллар қандай туғилади ва актёр қандай кечинмаларни бошидан ўтказади? Ёрқин театр ҳаётининг пардаси ортида нималар турибди?
Актриса
қуйидагилар ҳақида сўз юритади:
—санъатдаги илк қадамлар ва касб танлаш;
— севги, оила ва яқинлар кўмаги;
— «Анна Каренина» сингари мураккаб роллар ва
спектакллар ҳақида;
— актёрлик касби инсон қалбининг тадқиқоти
сифатида;
— саҳна ва маҳорат ўртасидаги мувозанат;
— янги авлодга билим ва тажриба бериш;
— дунёвий лойиҳаларнинг қозоқ тилига дубляжи;
Бу оддийгина муваффақият ҳикояси эмас, бу куч,
истеъдод ва ўз ишига садоқатни ўзида жамлаган шахсият портретига чизгилар.

