Айгерим Мусағажинова: Дашт қизи

Айгерим Мусағажинова: Дашт қизи

Айгерим Мусағажинова қиссаси фақатгина илмдан иборат эмас. Бу таомлар, анъана ва маданият орқали қозоқ халқ хусусиятларини очиб берувчи аёлнинг йўлидир.

Ушбу дастурда сиз этнограф ва овқатланиш антропологияси тадқиқотчиси билан танишасиз, унинг учун миллий ошхона фақат овқат эмас, балки халқ тарихи, хотираси ва бирлигининг ифодасидир.

Айгерим ўз йўли ҳақида ҳикоя қилади: катта оилада ўтган болалиги, бувисининг тарбияси, бутун мамлакта бўйлаб илмий экспедициялар, ноёб рецептлар тўплаш ва қозоқ ошхонасини оммалаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳалар яратиш.

Бу илдизлар билан алоқалар, анъаналар кучи ва маданият орқали моҳиятни излаш ҳақидаги ҳикоя. Оддийгина таом қай тариқа авлодлар ва одамларни бирлаштирадиган тилга айланиши ҳақида.

Ушбу сонда:

— Овқатланиш антропологияси ва қозоқ ошхонаси тадқиқоти;

— Болалик, оила ва бувининг таъсири;

— Экспедициялар ва 1500 дан зиёд рецепт;

—  «Қазақы ас: дәстүр мен дәм» лойиҳаси;

—Миллий ошхона қай тариқа халқаро даражага чиқади;

— Таом, хотира ва маданий ўзига хослик ўртасидаги алоқа.