Астанада ТДТ давлатлари алоқалари истиқболлари муҳокама қилинди

Астанада ТДТ давлатлари алоқалари истиқболлари муҳокама қилинди

Умумий тил, маданият, тарихий мерос ва анъаналар туркий дунё мамлакатларини бирлаштиради, янада кенг ҳамкорлик учун асос бўлади. Глобал муаммолар, фаол рақамлаштириш, бошқа ўзгаришлар шароитида ҳамкорликни янада ривожлантириш йўллари Астана шаҳридаги "Туркий дунё мулоқотлари: умумий келажак, умумий қараш" панель сессиясида муҳокама қилинди. Унда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг дипломатик идоралари, давлат органлари вакиллари, таҳлилий марказлар экспертлари, туркшунос олимлар иштирок этди. Октябрь ойи охирида Анқарада бўлиб ўтадиган ТДТнинг 13-саммити арафасида экспертлар транзит имкониятларидан иқтисодиётларни рақамлаштириш, энергетика ва савдо тармоқларигача бўлган интеграциянинг аниқ йўналишлари ҳақида гапирдилар. Олий таълим ва академик алмашинув ҳам иштирокчилар эътиборидан четда қолмади.

Мустафа Капижи, Туркиянинг Қозоғистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси:

- Ҳозир Туркияда 13 минг нафардан зиёд қозоғистонлик талаба таҳсил олмоқда. Қозоғистонда ҳам туркиялик талабалар ўқияпти. Таълим ва академик алмашинувлар жуда муҳим. Кейинги қадам — олимлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш. Қозоғистон ва Туркия олимлари изланишларининг умумий индексини яратишимиз керак. Шунда улар бир-бирларининг ишлари билан эркин танишиши, қўшма тадқиқотларни ривожлантиришлари имкони туғилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.