Рақамли воситалар Қозоғистонда ишчи-хизматчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Меҳнат тваккаллари харитаси корхоналарни 23 та кўрсаткич бўйича таҳлил қилиб, нохуш эҳтимолларни олдиндан аниқлайди. Касбий таваккалларни баҳолаш тизими жорий этилади. Ушбу воситалар Астанада бўлиб ўтган «Рақамли меҳнат ва сунъий интеллект» халқаро форумида муҳокама қилинди. Қозоғистоннинг Меҳнат шартномаларини ҳисобга олиш ягона тизимида 7 миллионга яқин ҳужжат рўйхатга олинган. 2029 йилда Қозоғистонда тўла хавфсиз иш ўринлари сони 4 миллионга етиши режалаштирилган. У ҳам рақамли тизим назоратида бўлади. Иштирокчилар Қозоғистоннинг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги янгиликларини халқаро тажрибада қўллаш ва интеллектуал меҳнат соҳасида трансчегара ҳуқуқ механизмларини шакллантириш масалаларини муҳокама қилди. Рақамли меҳнат бозорини ҳимоя қилишнинг умумий қоидалари Астана уч томонлама декларациясида кўрсатилади. У давлат, иш берувчилар ва касаба уюшмаларининг масъулиятини белгилайди.
Саранго Раднарагча, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қозоғистон Республикасидаги доимий мувофиқлаштирувчиси:
- Ушбу анжуманда рақамли трансформация шароитида ишчи-хизматчилар ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилиш, бунда сунъий идрокдан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинади. Турли мамлакатлардан мисоллар кўп, лекин, менимча, Қозоғистон давлат электрон хизматларини ривожлантириш, рақамли технологиялардан фойдаланиш нуқтаи назаридан жуда юқори мавқега эга. Ўйлайманки, ижтимоий мулоқот формати ва халқаро форумлар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун мақбул ечим топишга ёрдамлашади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

