Астанада ОХИЧК молиявий саммити биринчи йиғилиши ўтказилди

Астанада ОХИЧК молиявий саммити биринчи йиғилиши ўтказилди

ОХИЧК ташкилотига аъзо давлатлар молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рақамли технологияларни ривожлантириш ва қўшма, шу жумладан, «яшил» лойиҳаларга сармоя жалб этиш ниятида. «Астана» халқаро молия маркази раислигида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг биринчи молиявий саммити бўлиб ўтди. Эслатамиз, Қозоғистон Президенти 2022 йилда шундай доимий платформа таъсис этиш ташаббусини илгари сурган эди. Янги майдонча трансчегара ҳисоб-китобларни такомиллаштириш, рақамли молиявий технологияларни жорий этиш, «яшил» ва барқарор молиялаштиришни илгари суриш учун тегишли идоралар, банклар, биржалар ва ривожланиш институтларини бирлаштиришга қаратилган. Анжуманда ташкилотга аъзо 16 та мамлакат вакиллари иштирок этди. Улар аниқ лойиҳалар асосида ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олди. Амалий йўналишлардан бири — яшил облигациялар бозорини ривожлантириш. Қозоғистон бу борада тажрибага эга ва уни баҳам кўришга тайёр.

Манса Ғиждуаниев, Aifc Green Finance Centre Бош директори:

- Кўплаб хусусий компаниялар экологик лойиҳалар учун «яшил» облигациялар чиқараётганини кўрмоқдамиз. Қозоғистонда барқарор молия облигациялари бозори тахминан 3,9 миллиард тенгени ташкил этади. Бу эса Марказий Осиёдаги барқарор молия бозорларининг энг каттаси. АХММ Яшил молия маркази Қозоғистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам, Озарбайжонда ҳам дастлабки «яшил» облигациялар тарқалишида ҳамроҳлик қилди.

Қайрат Сарибай, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш котибияти бош котиби:

- Ташкилотга аъзо давлатлар янги йўналиш очаётганидан мамнунман, чунки 2014 йилда ташкил этилган Тадбиркорлар кенгаши ОҲИЧК доирасида фаолият юритмоқда. Ўша вақтдан буён мунтазам бизнес-форумлар ўтказилади. Ўйлайманки, Молиявий саммит иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.