Астанада "Келажак ўйинлари"нинг якуний босқичи бошланди

Астанада "Келажак ўйинлари"нинг якуний босқичи бошланди

Астанада кенг кўламли "Келажак ўйинлари" мультиспорт турнири якунланмоқда. Анжуман давомида Қозоғистон пойтахти спорт майдонларида анъанавий спорт замонавий рақамли технологиялар билан уйғунлашди. 9 августга қадар давом этадиган турнирда Mobile Legends ва Phygital Dancing каби йўналишлар бўйича баҳслар давом этяпти. Мамлакатимиз шарафини миллий танлов ғолиби Гулназ Аманғали ҳимоя қилмоқда. Қоидага кўра, иштирокчилар ўз маҳоратларини дастлаб рақс симуляторида намойиш этади, сўнгра саҳнада ҳакамлар ва томошабинлар қаршисида рақсга тушади. Икки босқич натижалари йиғиндиси бўйича ғолиб аниқланади. Биринчи раундда Гулноз 19 ёшли колумбиялик Андрес Гвардога қарши кортга чиқди. Ҳал қилувчи сонияларда, афсуски, ҳамюртимиз имкониятни бой берди.

Гульназ Аманғали, «Келажак ўйинлари – 2026» иштирокчиси:


- Кўриниш баҳоланмайди, фақат балл олиш керак. Билимларим катта ёрдам берди. Ўйинга кириш ҳуқуқини қўлга киритганимда, тайёргарлик учун жуда оз вақт - бор-йўғи бир ой ва 10 кун қолганди. Ўйлайманки, бундай қисқа вақт учун бу жуда яхши кўрсаткич.


Шунингдек, "Келажак ўйинлари"да Mobile Legends бўйича плей-офф ўйинлари бўлиб ўтди, унда чорак финалга чиқадиган жамоалар аниқланди. Ушбу йўналиш мобил киберспорт мусобақалари орасида дунёдаги энг машҳур турлардан бири.


- Мен дунёнинг энг кучли киберспорт жамоаларидан бўлган Team Spirit учун келдим.


- Назаримда, киберспорт ички дунёни очади, одамлар ўзига ёққани учун шуғулланади.


– Ўзингиз киберспортчи бўласизми?

– Истардим, лекин жамоам йўқ, излаяпман.


Таъкидлаш лозимки, «Келажак ўйинлари» турнирига 34 давлатдан 800 нафардан зиёд спортчи келди. Беллашувлар мукофот жамғармаси - 4 миллион доллар.

Абдумалик Сарманов таржимаси.