Астанада дин етакчилари съезди котибияти кенгашининг XXIV йиғилиши

Астанада дин етакчилари съезди котибияти кенгашининг XXIV йиғилиши

Астанада Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди котибиятининг XXIV йиғилиши бўлиб ўтди. Мулоқот майдонида дунёнинг 20 мамлакатидан келган турли конфессиялар, халқаро ташкилотлар вакиллари, давлат арбоби ва экспертлар жамланди. Учрашув мамлакат вице-президенти раислигида ўтказилди. Йиғилиш иштирокчиларини қутлар экан, Ерлан Қарин дин етакчиларининг эътиқодлараро ва цивилизациялараро мулоқотни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини ҳамда тинчликни мустаҳкамлашда маънавий дипломатиянинг алоҳида роли борлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу халқаро беқарорлик шароитида ўзаро мулоқотни сақлаб қолиш ва ишончни тиклашга ёрдам беради. Иштирокчилар сунъий идрокдан фойдаланишнинг ахлоқий жиҳатларига эътибор қаратди. Улар инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, муҳим қарорлар устидан инсон назоратини сақлаб қолишга асосланган тегишли ҳужжат лойиҳасини кўриб чиқди. Иштирокчилар иқлим ўзгаришига қарши курашда динларнинг ролини ҳам муҳокама қилди. Конфессиялар вакиллари экологик масъулиятни шакллантириш, табиатгни эҳтиётлаш билан бир қаторда иқлим муаммолари бобида жамиятни бирлаштиришга ҳисса қўша олади. Йиғилишда давосиз касалликларга чалинган болалар ҳуқуқлари хартияси лойиҳаси алоҳида тақдим этилди. Ҳужжат Қозоғистон ва Муқаддас Тахт ҳамкорлиги доирасида тиббиёт экспертлари иштирокида ишлаб чиқилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси