Қозоғистонлик ІТ-мутахассислар фирибгар билан суҳбатни
симулятсия қилувчи интерфаол тренажёр ихтиро қилди. У орқали фуқаролар киберхавфсизлик кўникмаларини
ўзлаштириши мумкин. Лойиҳа Астана шаҳридаги «Alem.ai» марказида бўлиб ўтган
«Cyber Steppe» конференциясида тақдим этилди. Иштирокчилар давлат тизимлари бардошлилиги, сунъий идрок ривожланиши натижасида юзага келадиган таҳдидларни, шунингдек, рақамли бозор талабларини муҳокама қилди.
Конференцияда 3 минг нафардан зиёд давлат, бизнес ва
ІТ-ҳамжамияти вакиллари қатнашди. Мутахассислар интерфаол форматда маҳорат дарслари ўтказишди, рақамли хавфсизликнинг асосий қоидаларини тушунтиришди.
Гулдана Жуматай, CITIZENSEC.KZ лойиҳаси
раҳбари, киберхавфсизлик бўйича мутахассис:
- Асосий мақсад - кибермаданиятни ривожлантиришда ҳар бир инсоннинг ҳиссасини аниқлаш.
Бундан ташқари, энди Рақамлаштириш кодекси бор. Унда
«киберхавфсизлик» атамаси тавсифланди. Энди интернетда ўзингизни қандай ҳимоя қилишингиз, қандай маълумотларни айтиш
мумкин, қандай маълумотларни айтмаслик кераклиги кўрсатилди. Биз бундай кўникма яратиш, интерфаол тренажёр,
фирибгарлар ишини акс эттирадиган муҳитда чархлаш воситасини
тайёрладик. Тез орада у «eGov Mobile»га ҳам қўйилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

