Алматида сунъий интеллект ва IT-бизнесни ривожлантириш учун иккита йирик марказ очилади. Уларда таълим берилади, илмий ишланма ҳамда стартаплар қўллаб-қувватланади. «Almaty AI Hub» учун 9,5 минг квадрат метр майдонга эга бино реконструкция қилинади. Унда сунъий идрок мактаби, коворкинглар, стартап офислари, конференция зоналари ва робототехника майдони ташкил этилади. «Almaty AI Park» янги технологияларни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш майдонига айланади. Унда мутахассислар тайёрловчи лабораториялар ҳамда университет бўлади. Биринчи босқич ишлари 2027 йил охирида, иккинчиси яна бир йилдан кейин топширилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

