Алматида чиқиндилардан энергия олувчи завод иш бошлайди

Алматида чиқиндилардан энергия олувчи завод иш бошлайди

Алматида чиқиндилардан энергия олувчи завод иш бошлайди. Ҳозир қурилиш-монтаж ишларига тайёргарлик кўрилмоқда. Қозоғистон Бош вазири Ўлжас Бектенов Hunan Junxin Environmental Protection (Хунань Цзюнь-синь Энвайронментал Протекшн) компанияси директорлар кенгаши раиси Дай Даого билан май ойида бошланган лойиҳани рўёбга чиқариш масаласини муҳокама қилди. Томонлар ўртасида тузилган инвестиция битимида заводга 145 миллиард тенге сармоя киритилиши қайд этилган. Корхона кунига 2 минг тоннагача чиқиндини қайта ишлайди, 60 мегаваттгача электр энергияси ишлаб чиқаради. Айни вақтда, йилига тахминан 200 минг тоннагача карбонат чиқиндилари қисқартирилади. Учрашувда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Қозоғистоннинг бошқа йирик шаҳарларида ҳам шундай корхоналар қурилиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.