«Alatau City» инвестиция жамғармасидаги лойиҳалар сони 67 тага етди, инвестицияларнинг умумий ҳажми қарийб 7 миллиард доллар. Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида ўтказилган Алатау шаҳар кенгаши йиғилишида маълум қилинишича, келажак шаҳрида бир қатор йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Барқарор авиация ёқилғиси ва «яшил» энергия ишлаб чиқариш, логистика, маълумотларни қайта ишлаш, рақамли инфратузилма, юқори технологияли агросаноат мажмуаси шулар жумласидан. Шунингдек, «Hyundai Motor Company» билан бирга смарт-мобиллик ва водород технологияларини ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди. Айни пайтда, «Alatau Crypto City»ни ривожлантириш доирасида «Tokenization by Default» тайёрланди. Унга 43 та халқаро ва Қозоғистон компаниялари қизиқиш билдирди. 2026 йил охиригача токенлаштириш лойиҳалари ишга тушиши режалаштирилган, уларнинг умумий ҳажми 10 миллион долларга етади. Кенгаш йиғилишида шаҳарнинг муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга доир 26 та инфратузилма лойиҳасига эътибор қаратилди. Бугунги кунда шаҳарни 2040 йилгача ривожлантириш бўйича стратегик мастер-режа, 2055 йилгача узоқ муддатли режа ишлаб чиқилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

