«Alatau City»да инвесторларни ҳимоялаш тизими кучайтирилади. Янги мегаполис тараққиёти билан шуғулланадиган компания ва прокуратура органлари ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. У маъмурий-ҳуқуқий тўсиқларни эрта аниқлаш, бизнес мурожаатларини биргаликда кўриб чиқиш ва низоларни судгача ҳал қилишни назарда тутади. Умуман олганда, Қозоғистонда Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳозирда қарийб 3 минг 500 та лойиҳани кузатиб боради. Шу мақсадда рақамли мониторинг, шахсий прокурор институти ва прокурор фильтри каби механизмлардан фойдаланилади. Эслатиб ўтамиз, Alatau City бизнес фаолияти, технологиялар ва замонавий шаҳарсозликнинг янги маркази сифатида ривожланмоқда. Бу ерда ишлаб чиқариш ва логистикага эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда йирик лойиҳалар ишга туширишга тайёрланмоқда.
Тимур Ташмухамбетов, «Alatau City Authority» Лойиҳалаштириш ва қурилиш меъёрлари департаменти директори:
– Бугунги кунга қадар умумий ҳажми тахминан 6,
9 миллиард долларни ташкил этувчи 67 та лойиҳадан иборат инвестиция тўплами
шакллантирилди, бу эса тахминан 55 мингта иш ўрни яратиш имконини беради. Бир
қатор саноат ва логистика лойиҳалари аллақачон амалга оширилиш босқичида. Шу
билан бирга, янги шаҳар иқтисодиёти учун ўсиш нуқталарига айланиши керак бўлган
йирик флагман лойиҳаларни ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси

