Ал-Фаробий мероси халқаро симпозиумда муҳокама қилинди

Ал-Фаробий мероси халқаро симпозиумда муҳокама қилинди

Буюк мутафаккир ал-Форобий меросини асраб-авайлаш ва тарғиб қилиш 150 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий олимлар иштирок этган халқаро симпозиумнинг асосий мавзусига айланди. Унда қатнашган Вице-Президент Ерлан Қарин Давлат раҳбари табригини ўқиб эшиттирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев буюк мутафаккир ғояларини чуқур ўрганиш ҳамда ёшлар ўртасида тарғиб қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Ерлан Қарин, Қозоғистон Республикаси Вице-Президенти:

- Ал-Форобий барҳаёт умуминсоний қадриятларни тарғиб қилди, ўзидан бебаҳо мерос қолдирди. Унинг оқил инсон ва фозил жамият ҳақидаги таълимоти ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди. Ал-Форобийнинг қарашлари миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисмига айланган «Тоза Қозоғистон» ва «Ҳалол фуқаро» ғояларига тўлиқ мос келади, дея таъкидлади, Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Қозоғистоннинг 10 та номинацияси ИСЕСКО мероси рўйхатига киритилиши мумкин

Симпозиум доирасида Ерлан Қарин Ислом дунёси таълим, фан ҳамда маданият масалалари ташкилоти бош директори Салим ал-Малик билан учрашди. Вице-Президент ал-Фаробий меросини халқаро миқёсда тарғиб қилишни қўллаб-қувватлагани учун Давлат раҳбарининг ундан миннатдор эканлигини билдирди. Томонлар 2027 йилда Ислом дунёсининг маданий пойтахти бўладиган Туркистондаги тадбирларга тайёргарликни муҳокама қилди. Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди доирасидаги ҳамкорлик, Тинчлик учун глобал ҳаракатни ташкил этиш ташаббусини илгари суриш ҳамда ИСЕСКОнинг Котибият ва Съезднинг бўлажак тадбирларини тайёрлашдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Қозоғистоннинг ўнта номинациясини Ташкилот мероси рўйхатига киритиш имконияти кўриб чиқилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси