Ақўрдада рақамли технологиялар ва инсон капиталини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ақўрдада рақамли технологиялар ва инсон капиталини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ақўрдада Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва «Network School» асосчиси Балажи Шринивасан Қозоғистонда рақамли технологиялар ва инсон капиталини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Давлат раҳбари компаниянинг технологик экотизимни шакллантиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. Қосим-Жўмарт Тўқаев «Network School Kazakhstan»нинг Астанада иш бошлаши, компаниянинг Қозоғистон олий ўқув юртлари ва технологик корхоналари билан ҳамкорликни кенгайтиришидан манфаатдорлигини таъкидлади Ва «Халқ қурилиши» доирасида оммавий турда мактаблар, университетлар ҳамда тиббий муассасалар қурилиши ҳақида гапирди. Балажи Шринивасан мамлактада илғор ечимлар ва иқтисодиётнинг анъанавий соҳалари уйғунлашганини айтиб ўтди. У «Network School Kazakhstan» учун инновацияларни жорий этиш - устувор йўналиш», деди. Президент Балажи Шринивасанга «Astana AI Film Festival»ни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди, уни Қозоғистонда сунъий интеллект ҳамда инновацияларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун II даражали “Дўстиқ” ордени билан тақдирлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси