Қозоғистон Президенти Россиянинг Ленинград вилояти губернаторини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Александр Дрозденко давлатлар ўртасида стратегик шерикликни ривожлантиришда минтақалараро алоқалар муҳимлигини таъкидлади. Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, саноат, энергетика, транспорт ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришни муҳокама қилди. Давлат раҳбари вилоятнинг саноат, транспорт-логистика салоҳиятини алоҳида қайд этди. Ўтган йили у билан маҳсулот айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди. Александр Дрозденко Россия Президенти Владимир Путиннинг саломини етказди. У Улуғ Ватан уруши йилларида Ленинград мудофаасида қатнашган қозоғистонликлар жасорати унутилмаслигини таъкидлади. Қозоғистон билан Россия ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Қосим-Жўмарт Тўқаев Александр Дрозденкони II даражали «Дўстиқ» ордени билан тақдирлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

