7 миллиондан ортиқ қозоғистонлик «Таза Қазақстан» ташаббусига қўшилди

7 миллиондан ортиқ қозоғистонлик «Таза Қазақстан» ташаббусига қўшилди

Йил бошидан буён 7 миллиондан ортиқ қозоғистонлик "Таза Қазақстан" Президент ташаббуси тадбирларида иштирок этди. Бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан бир миллионга кўп. Экология ва табиий захиралар вазирлигининг таъкидлашича, дастур ишга туширилганидан буён мамлакат аҳоли манзилгоҳларида 7 миллиондан зиёд, давлат ўрмон жамғармаси ҳудудида бир миллиарддан кўпроқ кўчат экилди. Ободонлаштириш борасида юзага келган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш учун TazaQazBot телеграм-боти ишлаяпти. У орқали 57 мингдан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди. Вазирлик берган маълумотга кўра, асосий вазифа — атроф-муҳитни авайлаш, экологик масъулиятни кундалик ҳаётнинг бир қисмига айлантиришдан иборат. Шунингдек, ёшлар тарбиясида табиатга меҳрни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Мансур Ошурбаев, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий захиралар вазири ўринбосари:

- 1 мингдан ортиқ маданий тадбирлар ўтказилди. 265 та мактабгача таълим муассасасида «Яшил боғча» дастури жорий этилди. Бу эса ўсиб келаётган ёш авлод атроф-муҳитни муҳофаза қилишига эришишга, янада экологик тоза, онгли бўлишига имкон беради. Ўрта таълим мактабларида 560 мингдан кўпроқ дарс соатлари ўтказилди.

Абдумалик Саманов таржимаси